UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  4 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  8 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0

Лобанов “Пахтакор”нинг хориж йиғинига нега бормади? Янгиликлар

Лобанов “Пахтакор”нинг хориж йиғинига нега бормади?

Ўтган шанба куни “Пахтакор” футбол клуби режага кўра ўзининг биринчи хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди.
У ерга мураббийлар штаби жами 25 нафар ўйинчи ва 3та дарвозабонни олиб кетган. Футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, “шерлар”нинг асосий посбони Александр Лобановнинг Туркияга йўл олган делегациядан ўрин олмаганини кўрамиз. Посбонлардан Никита Рибкин, Акмал Турсунбоев ҳамда Асилбек Омонов бор. Александрнинг нима учун хориж йиғинига бормаганини билиш мақсадида “Пахтакор”нинг дарвозабонлар бўйича мураббийи Анвар Рашидов билан суҳбатлашдик.

- Анвар ака, “Пахтакор”нинг асосий посбони сифатида эътироф этиб келинаётган Александр Лобановнинг Туркияга жўнаб кетган футболчилар рўйхатида йўқлигини қандай изоҳлайсиз?

- Аслида Лобанов ҳам хориж йиғинига бориши керак эди. Аммо биласизми, унинг паспортида виза билан боғлиқ муаммо шу кунга қадар ҳал бўлмади. Бунга масъуллар улгуришмаган. Бунинг натижасида иложсизликдан Туркияга бора олмади.

- Ушбу шогирдингиз билан бир қаторда ўзингиз ҳам Туркияга бормадингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Мураббийлар штаби ўзаро келишган холда, мен ҳам Тошкентда қолиб Александр Лобанов билан бирга машғулот ўтказишга қарор қилдик. Чунки ўзингизга яхши маълумки, Саша жамоамизнинг биринчи рақамли дарвозабони ҳисобланади. Шунинг учун унинг хорижга кетмагани боис ҳам 15 кун ўзимизда жиддий шуғулланмасак бўлмайди. Бу муддат давомида дарвозабон билан одатдагидек дастур асосида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишда давом этяпмиз. Умид қиламанки, “Пахтакор”нинг иккинчи хориж йиғинига Лобанов иккимиз борамиз. Бу йиғин 15 февралдан 1 мартга қадар Туркияда бўлиб ўтади.  

- У холда хорижга йўл олган дарвозабонларни ким шуғуллантирадиган бўлди?

- Уларнинг кунлик машғулот ўтказиш дастурини ишлаб чиқиб, мураббийлар гуруҳидагиларга берганман. Жумладан Нўъмон Ҳасановга. Шунингдек яқинда жамоада иш бошлаган хорижлик мутахассис Дражен Дукич ҳам у ерда дарвозабонларга эътибор қаратадиган бўлди.

- Наҳотки, учта дарвозабондан кўра Александр Лобановнинг бир ўзи билан машғулот ўтказишни маъқул топган бўлсангиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, Саша сир эмаски икки йилдан буён асосий посбонимиз бўлиб келмоқда. Бу йил ҳам асосий эътибор унга қаратилади. Шунинг учун биринчи рақамли дарвозабонимизнинг тайёргарлиги кўнгилдагидек бўлиши учун, мен ҳам Тошкентда қолдим. Чунки қолган ёшларимиз унга жорий мавсум жиддий рақобатчилик қила оладиган даражага етиб улгуришмади. Фақат ёшларимиз Лобановга рақобатчи сифатида қаралмоқда. Александр Тошкентда машғулот ўтказиш билан бирга, “Пахтакор-2” жамоаси ўтказаётган синов-назорат баҳсларида ҳам майдонга тушиб, ўйин амалиётига эга бўлади.

- Қандай фикрдасиз, Рибкин, Турсунбоев, Омонов. Буларнинг қай бири Лобановга жиддий рақобат қила олади?

- Назаримда бу борада Турсунбоевнинг имконияти юқори. Чунки Акмал охирги йилларда катта ўсишга эришди. Уммонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам барча ўйинларда алмаштиришларсиз ўйнади. Бу билан у халқаро ўйин амалиёти ва яхшигина тажриба оширди. “Андижон” таркибида ҳам кўплаб ўйинларда дарвозани қўриқлади ва катта ўсишга эришди. Унинг ўзига бўлган ишончи янада ортган.

- Айтишларича “Андижон” бу дарвозабонни жорий мавсум ҳам олиб қолишга харакат қилган экан. Шу ростми?
- Ҳа, чиндан ҳам Азамат Абдураимов Акмалга бу йил ҳам ишонч билдираётганди. Лекин бундай дарвозабонлар “Пахтакор”га ҳам керак. Шунинг учун катта эхтимол билан Турсунбоев бу йил жамоамизда қолади.

- У холда Никита Рибкин ёки Асилбек Омонов бошқа жамоага ижарага берилиши мумкинми?
- Албатта. Бу айнан мазкур хориж йиғинидан кейин аниқ бўлса керак. Туркияда бу дарвозабонлар синов-назорат ўйинлари орқали ҳам кўздан кечирилади. Ким ўзини ижобий томондан кўрсата олса, ўша олиб қолинади. Акс холда бошқа клубга ижарага берилиши мумкин. Лекин айнан унинг ким бўлиши ҳақида ҳозирдан бир нима деб бўлмайди.

- Яна бир ёш посбон Абдумавлон Абдужалилов ҳақида қандай фикрдасиз?

- Абдумавлон ҳам умидли ёш дарвозабонларимиздан бири. Унинг “Пахтакор” ёшлар жамоаси билан Италияда бўлиб ўтадиган “Коппа Карнавале” халқаро турнирига бориши кутилаётганди. Аммо маълум бўлишича Абдужалилов ҳам хориж сафари рўйхатига киритилмаган. Чунки мусобақа регламентига кўра, 1994 йилда туғилган футболчилардан атига 4 нафаригина рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Мураббийлар бундай ёшдаги бошқа чизиқ вакилларини олиб кетишга қарор қилишган.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика