"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Бельгияда бош мураббий бўлди
29 дек 2023 21:10
Янгиликлар
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Бельгияда бош мураббий бўлди
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Дирк Кюйт Бельгиянинг иккинчи дивизиони вакили "Беерсхот" жамоаси бош мураббийига айланди.
Томонлар мавсум якунигача мўлжалланган шартномага қўл қўйишди. Айеи дамда "Беерсхот" жамоаси турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли мутахассиснинг сўнгги жамоаси "Ден Хааг" бўлган ва 2022 йил ноябрида у ердан кетганди.
Фикрлар