"Ливерпуль"нинг ҳужумкор тўртлигидан дахшатли кўрсаткич + ФОТО

Tolibjon Qosimov
2 авг 2017, 10:46
Юрген Клопп бош мураббийлигидаги "Ливерпуль" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Айни пайтда мерсисайдликлар "Audi Cup"нинг ярим финалида "Бавария"ни мағлуб этиб, финалга йўл олишди.

"Қизиллар" ёзги трансфер ойнасида "Рома"дан мисрлик Муҳаммад Салаҳни сотиб олишган эди. Салаҳ аллақачон мавсумолди ўйинларида голлар уришни бошлаб юборди. Ҳатто, "Бавария" дарвозасига ҳам тўп киритди. Клопп ҳозирда янги мавсумга ҳужумкор тўртликни тайёрлаб қўйди. Булар: Филиппе Коутиньо, Садио Мане, Муҳаммад Салаҳ ва Роберто Фирмино. Бу ўйинчиларнинг ўтган мавсум миллий чемпионат учрашувларидаги статистикаси дахшатли кўриниш олган. Демак, юқоридаги 4 нафар футболчи ўтган мавсум жами 52та гол урган ва 30та голли пас берган.

"Ливерпуль" тўртлигининг ўтган мавсумдаги кўрсаткичлари:

Коутиньо - 13та гол, 7та пас
Мане - 13та гол, 5та пас
Салаҳ - 15та гол, 11та пас
Фирмино - 11та гол, 7та пас


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›