“Ливерпуль”нинг ғалабали сериясига чек қўйилди
Eldor Akmurzayev
20 окт 2019, 22:35
Бироз олдин, АПЛнинг 9-туридан ўрин олган МЮ – “Ливерпуль” ўртасидаги беллашув ўз якунига етди.
Баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Шу тариқа, мерсисайдликларнинг 17 ўйинлик ғалабали сериясига якун ясалди ва “Манчестер Сити”нинг рекорди (кетма-кет 18 ғалаба) такрорланмайдиган бўлди.
Қўшимча қилиш жоизки, Юрген Клопп бу сафар ҳам “қизил иблислар” майдонида зафар қуча олмади. Аввалги 4та баҳснинг 3тасида дуранг ва бирида манчестерликлар муваффақият қозонишган.