"Ливерпуль"га Голландия терма жамоаси ҳужумчиси керак

Alisher
20 сен 2019, 14:40
ПСВ ҳужумчиси Дониэлл Мален фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Ливерпуль" 20 ёшли Маленни кузатмоқда ва кейинги йил бошида у билан трансфер борасида музокаралар олиб бормоқчи.

"Қизиллар" Роберто Фирминьога рақобатчи сифатида айнан Маленни кўришмоқда.

Мален жорий мавсум ПСВ сафида барча турнирларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.

Футболчи шу йилдан эътиборан Голландия терма жамоасида ўйнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calcio Mercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›