"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин
12 ноя 2025 09:28
Янгиликлар
"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин
Caught Offside хабарига кўра, "Ливерпуль" қишки трансфер ойнаси олдидан ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиньяни диққат билан кузатиб бормоқда.
Манба берган хабарга кўра, "қизиллар"нинг скаутлар бўлими 25 ёшли футболчини Европанинг техник жиҳатдан энг қобилиятли ярим ҳимоячиларидан бири деб ҳисобламоқда.
ПСЖ Витиньяга 130 миллион евролик таклиф тушса, футболчини сотишга тайёр эканлигини маълум қилган. Қайд этилишича, португалиялик футболчини “Ливерпул”дан ташқари “Ювентус” ва “Арсенал” ҳам кузатиб бормоқда.
Витинья жорий мавсумда барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Трансфермаркт порталидаги маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 90 миллион еврога тенг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар