"Ливерпуль" собиқ футболчиси Италия клубига ўтиши мумкин
07 авг 2019 15:14
Янгиликлар
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Италия клубига ўтиши мумкин
Словакиялик футболчи Италия чемпионатига ўтиши мумкин.
"Фенербахче" ва "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Мартин Шкртел фаолиятини "Аталанта"да давом эттириши мумкин.
Словакиялик ўйинчи ҳозирда эркин агент мақомида юрибди. Шкртел ўз кучини А Серияда ва Чемпионлар Лигасида синаб кўришга қарши эмас.
34 ёшли футболчи фаолияти давомида "Фенербахче" ва "Ливерпуль"дан ташқари "Тренчин" ва "Зенит" клубларида ўйнаган.
У 2004 йилдан бери Словакия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Фикрлар