"Ливерпуль" ўтган йили агентларга 43 млн. фунт тўлади
04 апр 2019 18:03
Янгиликлар
"Ливерпуль" ўтган йили агентларга 43 млн. фунт тўлади
Англия Премьер-лигаси клубларининг ўтган йили агентларга тўлаган маблағи миқдори маълум бўлди.
Агентларга энг кўп пул тўлаган клуб - "Ливерпуль". Улар 2018 йилда футболчилар вакилларига 43,8 млн. евро ўтказиб беришган. Мавсумлар оралиғида "қизиллар" дарвозабон Алиссон, ярим ҳимоячилар Наби Кейта ва Шердан Шакириларни харид қилишди.
Агентларга тўланган пуллар бўйича "Челси" иккинчи (26,9 млн. фунт), "Манчестер Сити" учинчи (24,1 млн. фунт).
"Манчестер Юнайтед" (20,8 млн. фунт) ва "Эвертон (19,1 млн. фунт) кучли бешликдан жой олишди. "Арсенал" агентларга 11,2 млн. фунт, "Тоттенхэм" эса 11,1 млн. евро тўлади.
АПЛ клублари орасида агентларга энг кам пул сарфлаган клуб "Кардифф Сити" бўлди. Улар футболчилар вакилларига 2,8 млн. фунт ўтказиб беришди.
Фикрлар