“Ливерпуль” мағлубиятсиз серия бўйича ўз рекордини такрорлади
04 ноя 2021 07:50
Янгиликлар
“Ливерпуль” мағлубиятсиз серия бўйича ўз рекордини такрорлади
Чемпионлар Лигаси 4-турида Юрген Клопп шогирдлари “Атлетико" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Мерсисайдликлар барча мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 25 та ўйинга (18 ғалаба, 7 дуранг) етказиб, клуб рекордини такрорлашди.
Аввалги энг яхши натижа 1982 йил қайд этилган ва ўшанда жамоа 20 учрашувда зафар қучиб, 5 баҳсда рақиблар билан муроса йўлини танлаганди.
“Ливерпуль” кейинги учрашувини АПЛ 11-тури доирасида 7 ноябрь куни сафарда “Вест Хэм”га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар