

Шу орқали мерсисайдликлар Юрген Клопп қўл остида АПЛдаги 501-очкони қўлга киритдилар. Бу лига тарихида бир мураббий қўл остидаги 4-натижа ҳисобланади. Германиялик мутахассис 2015 йилдан буён жамоада ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2019/20 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритди.
Бу борадаги рекорд "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсонга тегишли - 1752 очко. Шунингдек, кучли учликдан Арсен Венгер ("Арсенал", 1627) ва Дэвид Мойес ("Эвертон", 642) ҳам ўрин олган.



