

10 апрель куни "Этиҳад Стадиум"да АПЛнинг 32-туридан ўрин олган учрашувда жамоалар дуранг қайд этишди (2:2).
Ушбу вақт давомида мураббий Юрген Клопп шогирдлари "шаҳарликлар"га икки марта (0:4 ва 1:4) имкониятни бой бериб, уч марта дуранг (1:1, 2:2, 2:2) ўйнаган.
"Ливерпуль" охирги марта 2019 йилнинг 10 ноябрида "Манчестер Сити"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.



