"Ливерпуль" кетма-кет 4 та ўйиндан бери гол ура олмаяпти
22 янв 2021 08:57
Янгиликлар
"Ливерпуль" кетма-кет 4 та ўйиндан бери гол ура олмаяпти
"Ливерпуль" кеча АПЛнинг қолдирилган ўйинида "Бёрнли"га ютқазиб қўйди.
Юрген Клопп жамоаси АПЛда кетма-кет тўртинчи ўйиндирки, гол ура олмаяпти. Жамоа бунгача "Саутгемптон"га (0:1) ютқазган бўлса, "Ньюкасл" (0:0) ва "Манчестер Юнайтед" (0:0) жамоалари билан нурсиз дуранг қайд этган.
Бу "қизиллар"нинг 2000 йилнинг май ойидан буён кўрсатган энг ёмон натижаси ҳисобланади.
Эндиликда "Ливерпуль" 24 январь куни Англия кубоги доирасида яна МЮга қарши ўйин ўтказади. 28 январда эса жамоани АПЛнинг 20-тур ўйини - сафарда "Тоттенхэм"га қарши баҳс кутиб турибди.
Фикрлар