

"Goal" хабарига кўра, "қизиллар" 22 ёшли футболчи учун 10 млн фунт стерлинг тўлашга тайёр турибди. Ўз навбатида генуяликлар футболчисини сотиб юборишга қарши эмас.
Ушбу мавсумда даниялик футболчи "Женоа" таркибида 16 ўйинда майдонга тушиб, 5 голли пас амалга оширди. У Даниянинг ёшлар термасида ҳам ҳаракат қилган ва 10 ўйинда қатнашиб, 1та гол урган.



