"Ливерпуль" ҳужумчиси "Бейжинг Гоан"га ўтишни истамади

Aslanov Jasurbek
16 июл 2017, 16:10
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниел Старриж Хитой клубининг таклифини рад этди.

Маълумотларга кўра, жума куни "Бейжинг Гоан" клуби трансфер ойнаси ёпилишидан аввал футболчини харид қилишга уринган. Бироқ 27 ёшли Старриж Хитой клубига ўтмоқчи эмаслигини маълум қилди.

Сўнгги мавсум Старриж АПЛнинг 20 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та гол урди.

"Бейжинг Гоан"да ҳамюртимиз Егор Кримец тўп тепади, клубни эса немис мутахассис Рожер Шмидт бошқаради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror