UZ

"Ливерпуль" ЖЧда Деклан Райсни кузатиб боради Янгиликлар

"Ливерпуль" ЖЧда Деклан Райсни кузатиб боради

Мерсисайд клуби ярим ҳимоя чизиғида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқчи.

Жамоа устози германиялик мутахассис Юрген Клопп келаётган қишки трансфер ойнасида ва келаси йилги ёзги трансферлар пайтида майдон марказини кучайтиришга бор эътиборини қаратади.

Шу мақсадда "Вест Хэм" юлдузи Деклан Райснинг "уч шерлар" таркибида мундиалдаги ҳаракатларини яқиндан кузатиб боради. "Қизиллар" футболчининг катта босимга бардош бера оладими ёки йўқлигини кўрмоқчи. 

"Энфилд" эгалари анчадан буён "Боруссия" Дортмунд юлдузи Жуд Беллингемга кўз тикиб келади, бироқ "Реал", "Манчестер Сити" ва "Челси" билан рақобат шароитида бу ниятнинг амалга ошиши қийинлашиб бормоқда. Жамоа Жуд билан бирга Райснинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун таркибида кўрмоқчи. 

"Болғачилар" апрель ойида "Вест Хэм" сардори учун 150 млн фунт минимум нарх бўлиши мумкинлигини айтган эди. Фақат шугина "Ливерпул"ни ўйлантирмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика