UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  4 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси учун қандай курашмоқда? Янгиликлар

"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси учун қандай курашмоқда?

"Ливерпуль" АПЛ тарихида биринчи марта 27 турдан сўнг 56 очко жамғарди.
"Ливерпуль" бу мавсум 9 ўйинда тўрттадан кўп тўп киритди. Бугунги кунда АПЛ рекорди 10 та ўйинга тенг.


"Ливерпуль" футболчилари бу мавсум 15,5 та ўйинда 48 та гол уришди. 2011-2012 йилги мавсумда "Ливерпуль" футболчилари 47 та гол уришган эди.


Шунингдек, "Ливерпуль" АПЛда бу йил ҳали мағлубиятга учрамади, футболчилар эса кетма-кет 17 учрашувдан буён майдонни голсиз тарк этишмаяпти. Бу барча жамоалар орасида ушбу мавсумдаги энг узун серия бўлиб турибди.


"Суонси"га қарши учрашувда "Ливерпуль" мавсумдаги 70-голини киритди. Бу ҳам ҳозирча АПЛдаги энг яхши кўрсаткич ("Манчестер Сити" ҳисобида 69 гол бор ва битта кам ўйин ўтказган).


"Ливерпуль" футболчилари жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон 120 та зарбани амалга оширишган. Бу АПЛдаги энг яхши кўрсаткич. Шунингдек, "Ливерпуль" қарши ҳужум ва стандарт вазиятлардан кўп тўп киритишда ҳам етакчилик қилмоқда.


"Ливерпуль" футболчилари томонидан бош билан берилган зарабаларнинг 15таси дарвоза томон аниқ борган ва шундан 11таси голга айланган


"Суонси"га қарши баҳсда Луис Суарес 9-голли узатмани амалга оширди. Бу АПЛдаги энг яхши натижа (Стивен Жеррард ва Уэйн Рунида ҳам шунча самарали узатма бор).


Даниэл Старриж АПЛда кетма-кет 8 учрашувдан буён гол урмоқда. Инглиз ҳужумчиси 19 учрашувда 18 бор тўп киритди.


"Ливерпуль"нинг 58,1 % голини Суарес-Старриж жуфтлиги киритган. Улар 27 ўйиндан 22 тасида гол уришган.


Толибжон Қосимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика