“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи
17 май 10:52
Янгиликлар
“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи
“Ливерпуль“ клуби ёзда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
“Ливерпуль“ шорт-листига “Челси“ форварди Кристофер Нкунку киритилди. “кўклар“ босслари ўз футболчиси учун камида 70 млн евро ишлаб олмоқчи. Бироқ “Ливерпуль“ асосан захирада қолиб кетаётган футболчига бунақа пул бермоқчи эмас ва нархни туширишни режа қилган.
Аввалроқ, футболчи марказий учрашувларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норозилиги сабабли жамоани тарк этишни режа қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Нкунку жорий мавсум 45 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 14 та гол ва 5 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар