"Ливерпуль" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда
03 авг 2021 15:10
Янгиликлар
"Ливерпуль" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда
Севильянинг "Бетис" клуби таянч ярим ҳимоячиси Гвидо Родригес фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин.
Футболчининг испан клуби билан имзолаган шартномасида товон пули 80 миллион евро этиб белгиланган.
Аммо, клуб ўйинчининг товон нархини 30 миллион еврога қадар туширишга тайёр.
Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Фикрлар