UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  4 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  5 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1

Липпи яна ўз ўрнига қайтди Янгиликлар

Липпи яна ўз ўрнига қайтди

Жаҳон футболидаги таниқли мураббийлардан бири Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоасини бошқарадиган бўлди.

2006 йилги жаҳон чемпионати ғолиби Марчелло Липпи шу йилнинг 25 январь куни Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганди.Бироқ орадан тўрт ой ўтиб тажрибали мутахассис яна ўз лавозимига қайтди. 

Маълумки, Липпи Хитой тарк этгач, италиялик бошқа бир мураббий Фабио Каннаваро бироз муддат терма жамоани бошқарди. Лекин "China Cup" мусобақасидан сўнг бу мураббий истеъфога чиқарилди. Бўшаб қолган ўринга Хитой футбол федерацияси яна Марчелло Липпини таклиф қилди. 

Қайта тайинланувга Хитой футбол федерацияси шундай баёнот берди: "Марчелло Липпи даврида терма жамоа ўсишга эришди. Биз ишонамизки, ғалабали онлар ҳали олдинда. Ва ўйлаймизки, айнан Липпи қўл остида терма жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади". 

Яна терма жамоа рулига қайтган кекса мураббий ўзининг илк учрашувини 7 июнь куни Филиппинга қарши (ўртоқлик ўйини) ўтказади. Орадан тўрт кун ўтиб хитойликлар Тожикистон термаси билан куч синашишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика