Липпи: "Дон Спалетти - "Интер" амбицияларининг энг яхши кафолати"

Aslanov Jasurbek
19 авг 2017, 14:49
Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи "Милан" ва "Интер"нинг жорий мавсумдаги салоҳиятига баҳо берди.

"Хитойда "Милан" ва "Интер" ҳақида кўп гапиришмоқда. "Милан"нинг янги раҳбарлари борасида баъзи шубҳалар бўлди, аммо россонерлар яхши ишлашмоқда. Улар жиддий жамоа тайёрлашмоқда. Монтелла уч ҳимоячи билан ўйнаб, майдон марказини бойитишга ҳаракат қилади деб ўйлайман.

Лучано Спалетти - "Интер" амбициялари учун энг яхши кафолат, у Икарди ва Перишич каби футболчилардан максимум ола биладиган доно мураббий. "Милан", "Интер" ва "Рома" "Ювентус" ва "Наполи" ортидан боришмоқда" - дейди Липпи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport