

“Биз чемпионлик учун курашга тайёрмиз. Мавсум узоқ давом этади. Бу энди бошланиши, ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда. Кўрамиз, мавсум охирида нима бўлади. Бироқ биз чемпионлик учун ҳаракат қилиб кўрамиз”, — деди Лионель Месси.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг жамоаси МЛСнинг сўнгги учрашувида “Орландо Сити”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Месси эса ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.



