UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  1 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  5 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли” Янгиликлар

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли”

“Барселона” форварди Лионель Месси Испания кубоги финалида “Атлетик” устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кубокни бошинг узра баланд кўтариш ёқимли. Бугун жамоамиз учун бахтли кунлардан бири. Бу жудаям муҳим соврин, ўзгача жамоанинг сардор сифатида буни баланд кўтаришнинг ўзгача завқи бор. 

Биз “Атлетик” айнан шу тарзда ўйнашини билардик. Сабр билан ҳаракат қилиб, тўпни ўз назоратимизда сақлаб, вазиятлар яратишга интилдик. Биринчи бўлимда кўп ҳаракат қилдик, иккинчисида эса рақиб ҳужумларимизни бартараф этишнинг иложисини тополмади.

Ушбу ғалабани мухлисларсиз нишонлаймиз афсуски. Испания кубогида ғолиб чиққанимизда, мухлисларимиз доим хурсанд бўлишади.

Мавсум боши биз учун қийин кечди, кераксиз жойда очколарни йўқотдик. Кейин яхши ўйин кўрсатиб, чемпионлик пойгасига қайтдик. Аммо Классикода керакли натижага эриша олмадик”, дея таъкидлаб ўтди “Барса” сардори.

“Барселона” ўз тарихида 31-марта Испания кубоги ғолиблигини қўлга киритди. Бу турнир рекорди ҳисобланади. Кейинги ўринда айнан финалда мағлуб бўлган “Атлетик” бормоқда. Улар 23 марта ушбу мусобақада ғолиб чиқишган.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика