

"Интер Майами" клуби ҳамда Аргентина термаси футболчиси Лионель Месси фаолиятини якунлаш борасидаги саволга жавоб қайтарди.
"Қачонки бошқа футбол ўйнай олмаслигимни, жамоадошларимга ёрдам бера олмаётганимни ва ўйиндан завқланмаётганимни сезган захотим фаолиятимни якунлайман.
Фаолиятимни қайси ёшда якунлашим аҳамиятсиз. Ўзимни яхши ҳис қилсам, ўйнашда давом этавераман", -дейди Лионель Месси.



