“Лион” устози: “Роналдуни қандай тўхтатиш мумкин? Унинг ўзи биз билан ўйнашдан воз кечади”
20 фев 2020 20:50
Янгиликлар
“Лион” устози: “Роналдуни қандай тўхтатиш мумкин? Унинг ўзи биз билан ўйнашдан воз кечади”
“Лион” бош мураббийи Руди Гарсия Криштиану Роналду билан боғлиқ саволга жавоб берди.
26 февраль куни ЕЧЛ 1/8 босқичи доирасида лионликлар уйда “Ювентус”га қарши ўйнайди.
“Роналдуни қандай тўхтатиш мумкин? Ўйлайманки, унинг ўзи чегарада тўхтайди ва биз билан ўйнашдан воз кечади. Ким билади, балки, унга “Лион” хуш келмас ёки бошқа нимадир.
Агар жиддий айтадиган бўлсам, ҳимоячиларимиз уни зарарсизлантиришга уринишади. Бордию, Роналдуни тузоққа тушарсак ҳам “Юве”да Дибала бор. Шунингдек, Игуаин ҳам”, – дейди Руди.
Фикрлар