"Лион" Азмунни харид қилишга яқин

Sherzod Nurmatov
24 окт 2021, 21:39
"Зенит" клубининг эронлик ҳужумчиси Сердар Азмун клубини ўзгартириши мумкин.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, Франциянинг "Лион" жамоаси ҳужумчи билан музокаралар олиб бормоқда.

Манбага кўра, томонлар музокараларнинг илғор босқичида. Франция клуби Азмунга 4 йиллик келишув таклиф қилди.

Аввалроқ "Лион" келаётган қишда эронлик учун 7-8 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Азмуннинг "Зенит" билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум охиригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira