

"Манчестер Юнайтед" ва футболчи ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Лингард шартномада унга кўпроқ ўйин амалиёти берилишини талаб қилди. Лингард Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш мақсадида кўпроқ ўйинларда қатнашишни ва ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лингарднинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.



