UZ

Сўнгги янгиликлар

Лингард фаолиятини Ливерпулда давом эттириши мумкин Янгиликлар

Лингард фаолиятини Ливерпулда давом эттириши мумкин

"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятини Англиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, Ливерпуль шаҳрининг "Эвертон" клуби футболчига асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, "Ньюкасл" ва "Вест Хем" ҳам Жесси билан шартнома имзолашдан манфаатдор.

Англия Премьер-лигасининг ушбу мавсумида вингер тўртта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди. 28 ёшли футболчининг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика