Лингард Англияда қолган ҳолда ижарага йўл олмоқчи

Alisher
18 янв 2021, 18:23
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард бошқа клубга ижара асосида кетмоқчи.

Лингардга Англия Премьер-лигаси жадвалининг сўнгги ўрнида бораётган "Шеффилд Юнайтед" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Жамоа кучайиш учун ўйинчи қидирмоқда ва клуб Жессини МЮдан жорий мавсумнинг сўнггига қадар ижарага олмоқчи.

Лингард 2020/21 йилги мавсум манчестерликлар таркибида кубок мусобақаларида 3та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›