

"Бу ўйинни тушунадиган барча Месси "Йил футболчиси" совинига муносиб деган фикрда. "Барселона" Месси туфайли олтин дублга эришди. У деярли ҳар ўйинда гол уради ва Леонинг ўйин услуби томошабинларга роҳат беради. Агар соврин алдовларсиз топширилганида, Месси уни ҳар доим ютган бўларди" - дейди Линекер.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА томонидан тақдим этилган "Йил футболчиси" финалчилари рўйхатига Криштиану Роналду, Муҳаммад Салоҳ ва Лука Модрич кирди.



