UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  142 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  25 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди Янгиликлар

Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди

Теглар :  ЎзПФЛ
“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 4.5-бандида U-21 жамоасининг уй учрашувлари учун мўлжалланган стадион 15 февраль санасига қадар Лига рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги кўрсатилган.

Иштирокчи 16 та клуб орасидан ОКМК, "Сурхон", "Шўртан" ҳамда "Насаф" бу талабни бажарди, деб хабар берди Лига ўзининг расмий сайтида. 

Яна 11 та клуб регламентнинг мазкур бандига ўз вақтида амал қилмади. Фақатгина "Қизилқум" ўзининг U-21 жамоаси Карманада ўйнашни режалаштираётгани юзасидан 7 февраль куни Лигага расмий хабар йўллаган. Бироқ бу вақтда Лига аввалдан ишлаб чиқилган режа асосида ЎзФҲМ ва "Спорт" ТВ мутахассислари билан ҳамкорликда Суперлига стадионларининг мавсумга тайёргарлигини мониторингдан ўтказаётган эди. Шу боис Карманадаги майдонни тўлиқ ўрганиб чиқиш 23 февралга қадар амалга оширилиши режага киритилди.

Шундан келиб чиқиб, Лига клубларга расмий мурожаат йўллади ва регламентнинг 5.4 ҳамда 5.5-бандини қайта ўқиб чиқишни тавсия қилди. Мавжуд ахборотга кўра, айрим клублар майдон масаласидаги муаммони амалда ҳал қилиши мумкин. Уларда фаолият олиб бораётган раҳбар орган регламент билан танишиб чиққанлиги ёки ўз ишига масъулият билан ёндошаётгани масаласи Лигага маълум эмас.

Эндиликда уларга 25 февраль санасига қадар сўнгги мухлат берилади. 26 февраль куни эса регламентнинг 5.5-банди бўйича қабул қилинган қарор расман эълон қилинади. Яъни, учрашув ё рақиб майдонига кўчирилади ёки мезбон жамоага олдиндан техник мағлубият ёзилади. Берилган муддат ичида Лига ўзининг майдонлар учун масъул бўлими мутахассислари барча вилоятларга етиб бориши масаласини ўз зиммасига олмайди.

Изоҳ. Клублар захира футболчиларининг ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида Лига томонидан бекор қилинган учрашувни икки томон келишуви асосида ўртоқлик ўйини мақомида ўтказиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бироқ бу каби учрашувга Лига ўз расмийларини жалб қилмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика