UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  2 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   7 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

Лига 1. Месси ва Неймарсиз ПСЖ "Страсбур"ни енгди Янгиликлар

Лига 1. Месси ва Неймарсиз ПСЖ "Страсбур"ни енгди

Франция чемпионати 2-туридан ўрин олган ПСЖ – "Страсбур" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Франция чемпионати 

2-тур

ПСЖ – Страсбур 4:2 

«Парк де Пренс»

Голлар: Икарди 3', Ажорк автогол 25', Дракслер 27', Сарабия 86' – Гамейро 53', Ажорк 64'

ПСЖ – Навас, Хакими, Кимпембе, Керер, Диалло, Вейналдум (Алькантара, 88), Эррера, Эбимбе (Данилу Перейра, 60), Дракслер (Сарабия, 70), Икарди (Муинга, 88), Мбаппе.

Страсбур – Зельс, Филя (Каси, 63), Жику, Сиссоко, Перрен, Лиэнар, Ахолу (Томассон, 42), Прцич (Сиби, 76), Белльгард, Гамейро (Диалло, 76), Ажорк (Уорис, 76).

Огоҳлантиришлар: Эбимбе (51), Филя (60), Жику (79), Белльгард (90+3).

Четлатиш: Жику (82).

Учрашув якунланди!  ПСЖ 4:2 ҳисобида зафар қучди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!  

90+3. Белльгард Муингани йиқитгани боис огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ПСЖда 2 та ўзгариш: Икарди ўрнига Муинга, Вейналдум ўрнига Рафа Алькантара тушди.

86. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Сарабия чап оёқда йўллаган зарбаси орқали ҳисобни оширди – 4:2! 

82. Жику Икардига нисбатан қоидани бузди ва иккинчи сариқни олиб, майдондан четлатилди.

79. Жикуга сариқ карточка кўрсатилди. 

76. "Страсбур"да 3 та алмаштириш: Прцич ўрнига Сиби, Ажорк ўрнига Уорис, Гамейро ўрнига Диалло туширилди.

70. ПСЖда ўзгариш: Дракслер ўрнига Сарабия тушди. 

68. Хакими Белльгард томонидан узатилган тўпни узоқлаштирди. 

65. Мессини қайдномага киритишларини сўраймиз, меҳмонлар кучайишди.

64. ГОООООООООООООООООООЛ!  Ажорк "Страсбур"нинг иккинчи голини урди!  3:2! 

63. "Страсбур"да алмаштириш: Филя ўрнига Каси ўйинга қўшилди. 

62. Уууух Дракслер Мбаппени чиройли пас билан таъминлади, Килианнинг зарбаси Зельс томонидан бартараф қилинди. 

60. ПСЖда алмаштириш: Эбимбе ўрнига Данилу Перейра туширилди. 

60. Филя Эбимбега нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

57. Томассон ҳужумда Гамейрони қидирди, 2 га 1 ҳужум амалга ошди, аммо офсайд қайд этилди.

55. Мбаппе нималарнидир ташкил этишга уринди, орнада трибунадан Рамосни излади.  

53. ГООООООООООООООООООООЛ!  Ҳужумчи Гамейро бош билан гол уриб, ҳисобни қисқартирди – 3:1! 

51. Эбимбе Белльгардга нисбатан қоидани бузжи ва сариқ карточка олди.

48. Матс Зельсдан дастлабки сейв!  Бундан олдин 3 зарбада 3 та гол бўлганди, ҳозир эса у Мбаппе билан бирга-бир ҳолатда қолиб, жамоасини қутқарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди.

42. "Страсбур"да ўзгариш: Ахолу ўрнига Томассон тушди.

39. Гамейро кам сонли вазиятлардан бирига эга бўлди. У дарвоза тўққизлигини кўзлади, аммо зарбага аниқлик етишмади.

37. Перрен – Мбаппе қарама-қаршилиги юзага келди. Ҳаводаги курашдан кейин Мбаппе бошини ушлаб йиқилди.

35. Мбаппе чап қанотда меҳмонларни қийнамоқда, ўнгда эса Хакими. "Страсбур" ҳар бир позицияни ёпишга уринмоқда, аммо қийинчилик билан. Марказда Мауро Икарди ҳам фаоллик намойиш этмоқда. 

32. Дўстлар "Парк де Пренс"да

30. Кичик "пауза". Лиэнарга тиббий ёрдам кўрсатилди.

27. ГООООООООООООООООООЛ!  Мбаппенинг пасидан кейин Дракслер гол урди – 3:0! 

25. ГОООООООООООООООООЛ! Мбаппенинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза тўридан жой олди – 2:0! 

21. Дракслер Месси услубида қарши ҳужум ташкил қилди – у ўз юриши билан рақиб ҳимоясини изидан чиқарди. Икардига узатилган ҳал қилувчи пас кутилганидек чиқмади.

19. Прцич жуда фаол ўйин кўрсатмоқда. "Страсбур"нинг ўйини ҳам ҳозирча ёмон эмас.

16. "Страсбур"нинг 5 нафар футболчиси тўп йўқотилгач орқада қолиб кетди, аммо ҳеч қандай хавфли ҳолат кузатилмади.

13. Ажорк Навас билан синхрон тарзда тўпга интилди. Коста-рикалик дарвозабон яхши ўйнади.

10. Устунлик кутилганидек парижликларда – "тотал" устунлик деса ҳам бўлади. Орада меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кўришди, аммо ўхшамади.

7. "Страсбур"нинг ўйини майдон марказига кўчди. Гамейро Кимпембе билан тўп учун курашмоқда.

5. Янгилардан Хакими, Экимбе ҳамда Вейналдум ҳаракат қилмоқда. 20 ёшли Эбимбе ўтган мавсумни "Дижон"да ўтказган таянч ярим ҳимоячи саналади. Қолган икки футболчини сиз жуда яхши танийсиз.

3. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Диаллонинг узатмасидан кейин Мауро Икарди бош билан гол уриб, ҳисобни очди – 1:0!  

1. Ўйин бошланди! 

Париж клуби янги футболчиларини таништирди

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун "Пари Сен-Жермен" ўз уйида "Страсбур"ни меҳмон қилади. Мазкур учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика