Лига 1. 10 киши қолган “Лион” сафарда “Монако” устидан иродали ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
3 май 2021, 01:59
Франция чемпионати 35-тури доирасидаги "Монако" – "Лион" баҳси якунланди.

Ўйинда ҳисобни 25-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Кевин Фолланд очди. Кейин 2-бўлим бошида Мемфис Депай ҳисобни тенглаштирди. 

70-дақиқада меҳмонлар аъзоси Максенс Какере иккинчи сариқни олиб, майдонни тарк этди. Мазкур эпизоддан кўп ўтмай Марсело орадаги мувозанатни “шерлар” томонига оғдирди – 2:1.

86-дақиқада “Монако” форварди Виссам Бен Йеддер пенальтини аниқ амалга оширди. Сўнгра Матис Райан Шерки рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйинга юкуний нуқтани қўйди – 3:2 “Лион”нинг иродали ғалабаси!

“Монако” чемпионлик учун курашдан деярли чиқди, жамоа 71 очко билан 3-ўринда қолди. Улардан бир очко кам тўплаган “Лион” эса 4-поғонада бормоқда.

"Монако" – "Лион" 2:3 

"Луи II"

Голлар: 1:0 – 25 Фолланд, 1:1 – 57 Депай, 1:2 – 77 Марсело, 2:2 – 86, пенальти Бен-Йеддер, 2:3 – 89 Шерки.

"Монако" – Лекомт, Сидибе, Дисаси (Бадиашиле, 61), Марипан, Агиляр (Жеббель, 81), Тчуамени, Фабрегас (Матазо, 61), Фофана (Балло-Туре, 69), Кайо Энрике (Пеллегри, 81), Бен-Йеддер, Фолланд.

"Лион" – Антони Лопеш, Денайер (Диоманде, 29), Де Шильо, Дюбуа (Кадевере, 46), Марсело, Тиаго Мендес (Бруно Гимараэс, 88), Какре, Лукас Пакета (Ауар, 75), Корне, Токо-Экамби (Шерки, 88), Депай.

Огоҳлантиришлар: Какре (30), Фофана (63), Кадевере (72), Антони Лопеш (85).

Четлатиш: Какре (70).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›