UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  3 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  11 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   16 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Левандовскининг соясида қолган кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО Янгиликлар

Левандовскининг соясида қолган кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

"Бавария" ҳужумчиси кеча Роберт Левандовскининг 9 дақиқа ичида 5та гол ургани ҳақидаги хабарларни ўқийвериш кўпчиликнинг жонига теккани бор гап.

Кеча бир зумда барча ОАВ польшалик ҳужумчининг ажойиб натижаси ҳақида бонг уришди. Ҳақиқатдан ҳам фантастик натижа қайд этди Левандовски. Бироқ биз кеча оқшом ўз клублари сафида ўйнаб қаҳрамон бўлганларни ҳам эсга олишни мақсад қилдик.

Бельгиялик Кевин Де Бруйне ёзда жуда катта сумма эвазига "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганини барча билади. "Челси"нинг собиқ футболчиси Туманли Альбионга қайтиб тезда янги жамоасига қўшилиб кета олади. Кеча Англия Лига кубоги доирасида "Сандерленд" меҳмони бўлган "шаҳарликлар" рақибни 4:1 ҳисобида таслим қилишди. Кевин "Сити" таркибидаги иккинчи голини уришга эришди.



Ўтган мавсумни "Манчестер Юнайтед"да ўтказган аргентиналик Анхел Ди Мария фаолиятини Парижда давом эттиришга қарор қилди. Август ойи сўнггида Францияга кўчиб ўтган футболчи ПСЖ клубининг асосий футболчиларидан бирига айланиб бўлди. Бироқ у дастлабки учта ўйинда рақиблар дарвозасига тўп кирита олмаганди. Кеча "Генгам"ни қабул қилган Лоран Блан шогирдлари 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Анхел ушбу учрашувда ўз ҳисобига гол ҳамда голли пас ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Ди Мария Франциядаги ўз голлари ҳисобини очди, кўрамиз у мавсум давомида нечта гол ураркин?



31 ёшли Ведад Ибишевични кўпчилик танимаслиги мумкин, аммо Бундеслига мухлислар жуда яхши билишади. Охирги йилларда Германиянинг "Хоффенхайм" ва "Штутгарт" клубларида ўйнаб кўплаб голлар урган ҳужумчи бу ёзда "Герта"га ўтишга қарор қилди. Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчиси янги жамоаси сафида ҳам гол уришни бошлаб юборди. Ибишевич кеча "Кельн"га қарши баҳсда ўз ҳисобида иккита гол ёзиб қўйишга эришди.



"Бавария" клуби тарбияланувчиси бўлган Сандро Вагнер айни пайтда Бундеслига дебютанти "Дармштадт" клубида ўйнамоқда. 1987 йилда туғилган ҳужумчи кеча "Вердер" билан ўйинда дублга эришди ва жамоасининг муҳим ғалабасини таъминлади. Қизиғи Вагнер 2010-2012 йилларда айнан "Вердер" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.



Синиша Михайлович бошчилигидаги "Милан" аста-секин ўзининг аввалги мавқеига қайтмоқда. "Россонерлар" кеча "Удинезе" меҳмони бўлиб сафардан 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Меҳмонлар сафида ярим ҳимоячи Жакомо Бонавентура қаҳрамон бўлди. Футболчи Марио Балотелли ҳисобни очганидан 5 дақиқа ўтиб гол уришга эришди. Биринчи бўлим сўнггида эса айнан Бонавентуранинг пасидан сўнг Кристиан Сапата тўп киритди.



Франциялик Антуан Гризманн "Атлетико"нинг ҳақиқий етакчисига айланиб улгурди. Ёзда жамоани Марио Манджукич, Арда Туран каби етакчилар тарк этгач Гризманн асосий планга чиқмоқда. Кеча тунда у "Хетафе" билан ўйинда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилига муваффақ бўлди. Таркибда Жексон Мартинез, Фернандо Торрес каби ҳужумчиларга эга бўлган "матрасчилар" сафида Гризманн тўпурар бўлиб тургани эътиборга молик. 



2004 йилдан буён "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Иманол Агиррече кеча хет-трик расмийлаштирди. Дэвид Мойес бошчилигидаги жамоа сафарда "Гранада"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди. Ўтган турда "Эспаньол"га қарши ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Иманол 4та гол билан Испания чемпионати тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринга чиқиб олди. Ундан фақат Криштиану Роналду кўпроқ тўп киритган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика