UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  54 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  4 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  1 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:30 "Реал" - "Кадис"  7 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Левандовскининг агенти Лапортага трансфер учун 40 млн евро етарли бўлишини айтди. Роберт 12 июлгача "Барса"га ўтишни кутмоқда Янгиликлар

Левандовскининг агенти Лапортага трансфер учун 40 млн евро етарли бўлишини айтди. Роберт 12 июлгача "Барса"га ўтишни кутмоқда

"Барселона" "Бавария" форварди Роберт Левандовскининг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта доимий равишда форвард ва унинг агенти Пини Захави билан алоқада бўлиб турибди.

Захави Лапортага 40 млн евро "Бавария"ни форвардни сотишга кўндириш учун етарли бўлишини айтди. "Барселона" олдинроқ полякни харид қилиш учун камроқ сарфлашни режалаштирган бўлса ҳам, 40 млн евро таклиф қилиб бўлди.

"Бавария" эса форвард учун 60 млн евро сўраётган бўлса ҳам, Левандовскини иродасига қарши чиққан ҳолда олиб қолиш яхши эмаслигини тушунишни бошлади.

Роберт 12 июлгача "Барселона"га трансфери расмийлаштирилишини кутмоқда – у мавсумолди тайёргарлигини "Бавария" таркибида бошлашни хоҳламаяпти.

Поляк ўтган мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол уришга эришди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика