Левандовски Польша терма жамоасининг Европа чемпионатидаги дастлабки ўйинини ўтказиб юборади

Оқил Абдубарноев
12 июн 2024, 00:28
Польша терма жамоаси ва "Барселона" клуби форварди Роберт Левандовски Евро-2024 дастлабки учрашувида иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 35 ёшли футболчи Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олганди. У 32-дақиқадаёқ майдонни тарк этди.

Журналист Елена Кондис маълумотларига кўра, Ливандовски Нидерландияга қарши беллашувни ўтказиб юборади, аммо Австрияга қарши 2-тур баҳсига қадар тайёр ҳолатга келади.

Европа чемпионати 1-тур доирасидаги Польша — Нидерландия ўйини 16 июнь, якшанба куни Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/helenacondis

Сўнгги янгиликлар

Барча ›