Левандовски "Бавария"да юбилей учрашувини ўтказди

8 ноя 2020, 00:58
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигаси 7-турида ўтказилган "Боруссия" (Дортмунд)га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади.

Мазкур баҳс 32 ёшли польшалик ҳужумчи учун Мюнхен клуби таркибидаги 300-ўйинга айланди. Роберт бу ўйинда "Бавария" учун 259-голини урди.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски "Бавария" таркибига 2014 йилда Дортмунднинг "Боруссия" клубидан келиб қўшилган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta