Лестер шаҳрининг кўчаларига Раньери ёки унинг шогирдлари номи берилиши мумкин
06 апр 2016 16:51
Янгиликлар
Лестер шаҳрининг кўчаларига Раньери ёки унинг шогирдлари номи берилиши мумкин
Лестер мэри Питер Соулсбининг маълум қилишича, шаҳар кўчалари номини "Лестер Сити" футболчилари номига ўзгартирилиши мумкин.
"Лестер олдин ҳам спорт юлдузларининг хизматларини муносиб тақдирлаган. Бизда гольфчилар номи берилган туман бор, шу билан бирга Lineker Road ҳам Гари Линекер туфайли ўзгартирилган. "Лестер Сити"нинг муваффақиятлари жамоавий ўйин маҳсулидир, шу сабабли Vardy Vale, Schmeichel Stree, Drinkwater Drive ва Ranieri Road номли кўчалар пайдо бўлиши мумкин" - дейди Соулсби.
Фикрлар