"Лестер" Марокаш термаси хавбеки учун 45 млн евро таклиф этишга тайёр
14 дек 2022 18:37
Янгиликлар
"Лестер" Марокаш термаси хавбеки учун 45 млн евро таклиф этишга тайёр
Марокашлик ярим ҳимоячига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Анже" ярим ҳимоячиси Аззедин Унаи фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
"L'Equipe" хабарига кўра, марокашлик футболчига "Лестер" қизиқмоқда. "Тулкилар" ярим ҳимоячининг трансфери учун 45 миллион евро таклиф қилиш истагида.
22 ёшли футболчига "Севилья" ҳам қизиқяпти. Шунингдек, "Барселона" Унаини трансфер қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинганди – у Бернарду Силва ёки Илкай Гюндоганни сотиб олишнинг муқобилига айланиши мумкин. Каталонияликларда "Манчестер Сити" футболчиларини сотиб олиш учун пул йўқ.
Унаи Лига 1 жорий мавсумида 14 та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар