"Лестер" "Лилль" хавбеки Сумарени 23 миллион евро эвазига трансфер қилади
26 май 2021 18:00
Янгиликлар
"Лестер" "Лилль" хавбеки Сумарени 23 миллион евро эвазига трансфер қилади
"Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини "Лестер"да давом эттиради.
22 ёшли хавбекнинг трансфери бонусларни ҳисобга олмаганда "тулкилар"га тахминан 23 миллион еврога тушади. Трансфернинг барча деталлари келишилган.
Футболчи Англия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди, у келаси ҳафтада тиббий кўрикдан ҳам ўтади.
Сумаре "Лилль"га 2017 йилда ўтади, футболчи бунга қадар ПСЖнинг ёшлар жамоасида ўйнаган эди.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум Франция чемпионатида 32та ўйин ўтказди ва "Лилль" билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар