"Лестер" Чилуэллнинг ўрнига МЮдан номзод топди

15 янв 2020, 23:02
"The Mirror" нашри хабарига кўра, Англиянинг "Лестер" клуби ҳимоячиси Бен Чилуэлл жамоани тарк этишга яқин.

Бен учун Лондоннинг "Челси" клуби асосий даъвогар бўлиб турибди. Лондонликлар ёзда ҳимоячи учун 60 миллион фунт стерлинг таклиф қилишганди. 

"Тулкилар" унинг ўрнига сурункали жароҳатлар серияси боис "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибида муқим ўрнаша олмаётган Люк Шоу вариантини кўриб чиқишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›