UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  0 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  1 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  11 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6

Леонид Сенкевич: “Тўп назорати кўпроқ бизда бўлди” Янгиликлар

Леонид Сенкевич: “Тўп назорати кўпроқ бизда бўлди”

Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич, 7-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Чуст-Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Леонид Сенкевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Ўйин давомида тўпни назорат қилиш борасида мезбонлардан устунлик ҳам қилдик. Футболчиларимиз “Оқ-тепа” посбони билан бирга-бир вазиятга ҳам чиқиб боришди, бироқ гол ура олмадик. Бундай ҳолатга биринчи марта тушаётганимиз йўқ.
 
Маҳаллий ўйинчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлашди. Айниқса, ёш футболчиларим ўзларини кўрсатишди. Бироқ нисбатан тажрибали бўлган дарвозабон Асилбек Омонов ва Маъмур Султоновга эътирозим бор. Иккинчи гол уларнинг виждонига ҳавола. Бундай савиядаги футболчилар бу каби голларни ўтказиб юбормаслиги керак.
 
Раҳбарият билан гаплашаман. Бундан кейин футболчиларга имконият бермайман. Уларга етарлича имконият берилди. Яна нима дейишим мумкин? Қолган учрашувларда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз ва ғалабаларни қўлга киритамиз, деган умиддаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика