UZ

Лео Баптистао бир мавсумда чемпион бўлди ва примерони тарк этди Янгиликлар

Лео Баптистао бир мавсумда чемпион бўлди ва примерони тарк этди

Мавсумнинг иккинчи қисмини «Бетис»да ижарада ўйнаган «Атлетико» ҳужумчиси Лео Баптистао Испанияда ғаройиб рекорд қайд этди.
21 ёшли футболчи бир мавсумда ҳам чемпион бўлиб, ҳам чемпионатни тарк этган дастлабки ўйинчига айланди.

Мавсум бошида Баптистао «Атлетико» сафида 5та ўйин ўтказди. Январь ойида Мадрид клуби уни ижарага беришга қарор қилди.

«Бетис» сафида у 17 марта майдонга тушди ва 1та гол урди. Бироқ клуб чемпионатда сўнгги ўринни банд этиб сегундага тушиб кетди.

Баптистаонинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар амалда бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика