Лэмпард: "Кепа - бизнинг дарвозабон, мен у билан ишлашдан хурсандман"

Alisher
15 сен 2020, 13:30
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ 1-тури доирасидаги "Брайтон" (3:1)га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Кепа учун хурсандман, унинг ўз кучига ишонганини кўрдим. Кепа - "Челси"да, у бизнинг дарвозабон, мен у билан ишлашдан хурсандман", - дейди Лэмпард.

Олдинроқ, 25 ёшли испаниялик футболчининг ушбу трансферлар ойнасида Лондон клубидан кетиши мумкинлиги айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Аррисабалага "Челси"га 2018 йилда "Атлетик"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›