Лэмпард "Барселона"ни бошқаришни орзу қилади

Aziz Tukhtamuradov
8 янв 2021, 08:14
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард келажакда "Барселона"ни бошқариш орзусида.

Бу ҳақида журналист Гильем Балаге гапириб берди. 

"Унинг орзуси ўзи футболчи сифатида ўйнай олмаган жой - Ла Лигада мураббий бўлиш. У "Барселона"ни бошқарган бўларди", - деди Балаге. 

Маълумот учун, Лэмпард 2019 йилнинг июнидан буён "Челси" бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келмоқда. У 2001 - 2014 йиллар давомида жамоада тўп тепган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Onze