ЛегионерУз. Одил Аҳмедов жамоаси таслим қилган клуб Фозил Мусаевнинг “Жубило Иватаси”дан устун келди
26 фев 2018 10:50
Янгиликлар
ЛегионерУз. Одил Аҳмедов жамоаси таслим қилган клуб Фозил Мусаевнинг “Жубило Иватаси”дан устун келди
Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” ўтган мавсумни 6-ўринда якунлаганди. Клуб билан 2+1 кўринишидаги шартномага имзо чеккан Мусаеевнинг айтишича, бу мавсум раҳбарият “Жубило Ивата”нинг олдига 5-ўриндан пастга тушмаслик вазифасини қўйган. Кўринишидан эса бу осон бўлмайди.
Чунки жамоа мавсумдаги илк ўйинда катта қийинчиликка дуч келди ва “Кавасаки Фронтале”дан енгилди — 0:3. Голларнинг барчаси биринчи бўлимда киритилди. Мусаевнинг айтишича, бўлим бошида “Жубило Ивата” футболчилари 2 та қулай имкониятни, аниқроғи, дарвозабон билан яккама-якка вазиятларни ҳавога совурган. Меҳмонлар бунга гол билан жавоб қайтаргач, руҳий устунлик тўлалигича “Кавасаки Фронтале” томонига ўтган. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўнглашнинг имкони бўлмаган.
Джубило Ивата |
J. Лига . 1-тур 25/02/2018, 11:30 3
:
0
Тугади
|
Кавасаки Кэнго Накамура - 24', Сёго Танигути - 43', Эдуардо - 45' |
Мусаев шу куни 70-дақиқада алмаштирилди. Бу мавсумдаги илк расмий ўйин экани клубга панд берган кўринади. Чемпионлар Лигасида Япония шарафини ҳимоя қилаётган “Кавасаки Фронтале” эса тайёргарликни анча илгари бошлаб, халқаро майдонда 2 та ўйин ўтказиб улгурганди. Биринчисида жамоа Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” клубини ўз майдонида қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейин эса Кореяда “Улсан Хюндаи” клубидан енгилди — 1:2. Жей Лига мавсуми эса омадли чиқди.
Championat.asia статистикаси
29 ёшли Фозил Мусаев ўтган мавсум “Жубило Ивата”нинг чемпионатдаги 31 та ўйинида майдонга тушди. Жами 2657 дақиқа тўп сурган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 4 та гол уришнинг уддасидан чиққанди. Бу йил ҳам асосий таркиб аъзоси эканлигини исботлаяпти. “Жубило Ивата”нинг кейинги ўйини 3 март куни “Нагоя Грампус” майдонида ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинига келгунига қадар Мусаев жами 6 та ўйин ўтказган бўлади. Демак, унгача у формасини анчагина тиклаб олади.
Фикрлар