Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди
04 ноя 2025 09:35
Янгиликлар
Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди
Озарбайжон Премьер Лигасида навбатдаги тур учрашувлари давом эттирилди.
Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган "Сабаҳ" ўз майдонида "Габала"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз бу баҳсда жамоаси таркибида тўлиқ ҳаракат қилди, 73-дақиқада ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
Бу ғалабадан сўнг "Сабаҳ" турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 9 ноябрь куни "Кяпаз"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар