UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  0 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  3 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  12 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  43 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль Янгиликлар

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль

БAA Президенти Кубогининг 1/4 босқичи доирасида “Шаржа” меҳмонда “Aл Иттиҳод Калба” жамоасига қарши тўқнаш келиб, 2:0 натижаси билан зафар қучди.

Баҳсни асосий дақиқалардан бошлаган “Шаржа” хавбеки Отабек Шукуров 63-дақиқада жамоадоши Aли Aл Хонхонига чиройли пас берди ва у бундан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол етди. 

Яна бир гол эса Мажид Сурур ҳисобига ёзилган. 

Шу тариқа, “Шаржа” мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Уларнинг финал остонасидаги рақиби эса “Aл Aин” бўлади. Иккинчи ярим финалда “Банияс” – “Aл Дафра” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашувлар 10 март санасига белгиланган.

БAA Президенти Кубоги. 1/4 финал.

“Aл Иттиҳод Калба” - “Шаржа” 0:2 (0:0, 0:2)

"Иттиҳод Калба Клуб" ўйингоҳи

Голлар: Сурур 59, Али 63.

Озарбайжон Премьер-лигасининг 18-турида “Кешла” ўз майдонида “Зира”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (4:0) зафар қучди. Мезбонлар таркибида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Шохрух Гадоев 19 ҳамда 71-дақиқаларда тўп киритиб, дублга эришди. Бу Гадоевнинг янги жамоаси либосидаги илк голлари бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин “Кешла” очколари сонини 29тага етказиб, турнир жадвалида еврокубокларга йўлланма берувчи 3-ўринга кўтарилди.

Озарбайжон Премьер-лигаси. 18-тур.

"Шафа" ўйингоҳи.

"Кешла" - "Зира" 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: Гадоев 19, Исгандарли 45, Гадоев 71, Азадов 90.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика