UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  19 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  100 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25

Легионерлар: Аҳмедов «Краснодар» сафида яна гол урди, Денисов йиғинга киришди Янгиликлар

Легионерлар: Аҳмедов «Краснодар» сафида яна гол урди, Денисов йиғинга киришди

Хориж чемпионатларида тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўтган ҳафтада ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
Мавсум бошида «Краснодар» клуби билаг шартнома имзолаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов айни дамда клуб билан Австрияда ташкил этилган йиғинда иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоиз, Австриядаги йиғин давомида бир қатор ўртоқлик-назорат учрашувларида Краснодар сафида майдонга тушган Одил Аҳмедов клуб сафидаги голлар сонини очишга муваффақ бўлди. Дастлаб, Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клубига қарши кечган назорат ўйинида майдонга тушган Краснодар учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, учрашувдаги ягона гол айнан Аҳмедов ҳисобига ёзилган.

4 июль куни «Красндоар» Австрияда ўзининг иккинчи назорат учрашувида Шотландиянинг «Селтик» клубига қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда «Краснодар»нинг ягона голига, яна Одил Аҳмедов муаллифлик қилган. Ҳар иккала учрашувда ҳам Одил Аҳмедов бир бўлимдан майдонда ҳаракат қилган. Маълумот учун, Россия Премьер-Лигасида янги мавсум 1 август куни старт олади.

Россия Премьер-Лигасининг яна бир вакили - Москванинг «Локомотив» клуби ҳам, бир қанча муддатлик таътилдан сўнг ўз йиғинини бошлади. Москва темирйўлчилари ҳам ҳудди «Краснодар» сингари ўз йиғинини Австрияда ўтказмоқда. Жамоа 4 июль куни Германиянинг «Мюнхен-1960» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. «Локомотив» сафида Виталий Денисов иккинчи бўлим бошида заҳрадан майдонга тушди ва 45 дақиқа майдонда тўп сурди.

ҚОЗОҒИСТОН
6 июль куни Қозоғистон Премьер-Лигасида 19-тур ўйинларига старт берилди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Актобе» шу куни сафарда «Қайрат» клубига қарши майдонга тушди ва йирик - 1:7 ҳисобида мағлубиятга учради. «Актобе» сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Темур Кападзе учрашувда илк дақиқалардан майдонга тушди ва иккинчи бўлим бошида алмаштирилди.

Мавсум бошида «Актобе» сафида ҳаракат қилган Александр Гейнрих, мавсумлар оралиғида жамоани эркин агент сифатида тарк этиб, Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолаган эди.

«Актобе» ушбу мағлубиятдан сўнг, турнир жадвали пешқадамлигини айнан «Қайрат» клуби билан бўлишиб турибди. Ҳар иккала клуб ҳисобида 36 очкодан мавжуд.

Қарағанданинг «Шахтер» клуби эса, сафарда «Остона»га қарши майдонга тушиб, 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. «Шахтер» сафида ҳаракат қиладиган икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Шавкат Саломов ва Камолиддин Мурзоевлар тўлиқ 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилишди.

«Иртиш» сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик яна бир ҳужумчи - Улуғбек Бақоев мазкур турда сафарда ўз жамоаси сафида «Тобол»га қарши асосий таркибда майдонга тушди. Ўйиннинг илк дақиқасидан майдонда ҳаракат қилган Бақоев учрашувнинг 68-дақиқасида алмаштирилди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика