"Леганес" "Реал"дан Лунин ижарасини узайтиришни сўради

Aslanov Jasurbek
19 апр 2019, 16:28
Ижара асосида "Леганес" шарафини ҳимоя қилаётган "Реал" дарвозабони Андрей Лунин кейинги мавсумни ҳам ижарада ўйнаши мумкин.

20 ёшли украиналик ЛаЛиганинг 3та, Испания Кубогининг 3та ўйинида майдонга тушганига қарамасдан клубдаги ҳолатидан мамнун. "Леганес" "Реал"дан ижара муддатини узайтиришни сўради.

"Леганес" ҳозирча асосий дарвозабон Иван Кульяр билан янги шартнома тузишга муваффақ бўлмади. Шу сабабли Лунин жамоанинг биринчи рақамли посбонига айланиши мумкин. Олдинроқ, "Реал" устози Зинедин Зидан Лунинни жамоанинг иккинчи даражали дарвозабонига айлантирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›