

Ушбу трансфернинг бир қатор бандлари ошкор қилинди. Келишувга кўра, украиналик 19 ёшли дарвозабон “Леганес” либосида камида 15та ўйинда майдонга тушиши шарт. Шундай бўлган тақдирда жамоа “Қироллик клуби”га ижара пулини тўламайди.
Шартноманинг ушбу банди “Леганес” бош мураббийи Маурисио Пеллегрино томонидан илгари сурилди. Маурисио посбонга Испания Кубоги ўйинида имконият беришини айтган. Ҳозирча Лунин хатто “Леганес”нинг ўйин қайдномасига ҳам киритилгани йўқ.




